Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

«يا أيُّهَا النَّاسُ إنَّ الزِّنا زِنائانِ: زِنا سرّ, وَ زِنا عَلانيَّة, فَزِنا السِّرُّ أنْ يَشْهَدَ الشُّهودُ, فَيَكونُ الشُّهودُ أَوَّلَ مَنْ يَرْمِي, وَ زِنا الْعَلانِيَّة أنْ يَظْهَرَ الحَْمْلُ, أوِ الاِعْتِرافُ, فَيَكونُ الإِمامُ أَوَّلَ مَنْ يَرْمِي»
«Эй одамлар, зино икки хил бўлади: яширин зино, ошкора зино. Гувоҳларнинг гувоҳлиги билан исботланган зино яширин зино ҳисобланиб, унда тош отишни гувоҳлар бошлаб берадилар. Ошкора зино эса ҳомиладорлик ёки иқрор бўлиш бўлиб, унда тош отишни имом бошлаб беради». Етакчи саҳобаларнинг гаплари - мана шу. Ўша пайтда ҳеч ким эътироз билдирмаган. Эътироз билдириш мумкин бўла туриб жим турганлари унинг ижмоълигини кўрсатади.


Лекин агар аёл ҳомиладорлигига сабаб кўрсатса, ҳад бекор қилинади. Чунки у пайтда шубҳа туғилади. Шубҳа туғилганда эса ҳад белгиланмайди. Агар аёл зино қилмасдан, эркаклик сувини қуйганман деса, хоҳ ўзи қилган бўлсин, хоҳ бошқаси ёки мен зинога қаттиқ мажбурланганман деса, ё шуларга ўхшаш бир сабаб кўрсатса, ундан ҳад олиб ташланади. Саъид Халаф ибн Халифадан, у эса Ҳошимдан ривоят қилади:


«أنَّ امرأةً رُفِعَتْ إلى عُمر بن الخطابِ لَيْسَ لها زَوْجٌ وَقَدْ حَمَلَتْ, فَسألها عُمَرُ فَقَالَتْ: إنِّي امْرَأةٌ ثَقِيْلَةَ الرَّأسِ, وَقَعَ عَلَيَّ رَجُلٌ وَأَنَا نَائِمَةٌ, فَمَا اسْتَيْقَظْتُ حَتىَّ فَرَغَ, فَدَرَأَ عَلَيْهَا الْحَدَّ»
«Умар ибн Хаттобнинг олдига эри йўқ бўла туриб, ҳомиладор бўлиб қолган хотин олиб келинди. Умар (сабабини) сўраган эди, у: «Мен бир боши оғир хотинман, ухлаб ётганимда бир киши устимга ётди, уйғонгунимча, ишини қилиб бўлди», деб жавоб берди. Шунда Умар ундан ҳадни олиб ташлади». Барро ибн Собра Умардан ривоят қилади:


«أنَّهُ أُتِيَ بِإمْرَأَةٍ حَامِلٍ, فَادَّعَتْ أَنَّهَا أُكْرِهَتْ, فَقالَ: خَلِّ سَبِيلَهَا, وَكَتَبَ إِلى أُمَراءِ الأجْنادِ (أنْ لاَ يُقْتَلَ أَحَدٌ إلاَّ بِإذْنِهِ)»
«Унинг олдига бир ҳомиладор аёл келтирилди ва у мажбур қилинганман, деб даҳво қилди. Шунда Умар: «Қўйиб юборинглар», деди ва лашкарбошиларга ҳеч бир одам

 

36-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222